Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида эроннинг “Персеполис” клуби билан майдонга тушади

Дата: 11:55, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи тури доирасида эроннинг Персеполис” клуби билан майдонга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунёдкор” майдонга ўзининг жанговар оқ либосида тушади. Теҳронлик меҳмонлар эса қизил либосда ўйнайдилар. Ўйин тошкент вақти билан соат 18.00 бошланади. Ўйиннинг бош ҳаками Жанубий Кореялик ФИФА рефериси Ким Донг Жин. Илгари жамоалар Осиё чемпионлар лигаси доирасида уч маротаба учрашганлар. Бундан икки ўйинда тошкентликлар ғалаба қилишган ва бир ўйин дуранг билан якунланган”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” клуби матбуот хизматида.

“Бизни оғир ўйин кутмоқда. “Персеполис” кучли жамоа бўлиб, барқарор ўйнайди, жамоада етакчилар ва кучли легионерлар бор. Биз бу мавсумда бундан кучли жамоа билан учрашганимиз йўқ. Тренерлик штаби рақибга жиддий муносабатда. Шу сабабли ўйинга пухта тайёргарлик кўряпмиз, ўйинчиларни курашга тайёрламоқдамиз”, – деб айтди ўзбек жамоасининг бош мураббийси Сергей Лущан.

Янгилик билан ўртоқлашиш: