Тошкентнинг Чилонзор ва Миробод туманлари энг ифлосланган деб топилди
Тошкент. 20 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентнинг Чилонзор ва Миробод туманлари энг ифлосланган деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2019 йилда барча ҳудудлардан азот диоксидининг энг юқори миқдори Яшнобод туманида – 2,5 МРК (максимал рухсат этилган концентрация)да қайд этилди. Миқдордан ошиб кетганлигидан келиб чиқиб, Тошкентнинг энг ифлосланган туманлари – Чилонзор ва Миробод туманларини кўрсатиш мумкин. Энг кам ифлосланган Яккасарой ва Қибрай туманлари", - дея таъкидлади "Ўзгидромет" директори вазифасини вақтинча бажарувчи Баҳриддин Нишонов.
Шунингдек, у Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан жойлашган қурилма бутун Тошкентни эмас, балки элчихона атрофидаги ҳавони синовдан ўтказаётганини қўшимча қилди. У чангни эмас, балки чангдан ҳам кичик зарраларни ўлчайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштирилади.
Сурат манбаи: t.me/IPCUzbekistan