Тошкентнинг Чорсу бозорида дўконларни бузиш бошланди

Дата: 11:11, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Тошкентнинг Чорсу бозорида дўконларни бузиш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Facebookдаги ўзбек бўлимидаги маълумотларга асосланган ҳолда.  

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг хабарларига кўра, бозор девор билан ўраб олинди. Фойдаланувчилар бузилаётган дўконларнинг суратларини жойлаштирганлар. Бу усти ёпиқ Чорсу бозори ёхуд гумбазга олиб борувчи қатор савдо нуқталаридир. Бузилиш ижтимоий тармоқда акс садо берди. Баъзи фойдаланувчилар дўконлар бузилишини тўғри деб ҳисоблаб, бозорнинг шу жойида жуда одам кўп бўлишини қайд этганлар. Фойдаланувчиларнинг бошқа қисми буни ёқламаган, чунки дўконларнинг бузилишидан кўпчилик иши ва даромадини йўқотади.

Шунингдек, улар бузилаётган дўконлар шарқона бозорга хос жозибага эга бўлгани, бу нарса янги жойларда йўқлигини, туристлар эса аксар ҳолларда шу жойга ташриф буюрганини қайд этганлар. Шунингдек, бу ерда амалий санъат усталари ўз ишларини сотган ҳунармандлар қатори жойлашган эди.

Эслатиб ўтамизки, Чорсу бозори бир неча юз йиллик тарихга эга бўлиб, ҳар доим шаҳарнинг асосий майдони бўлган Эски-Жўвада жойлашган бўлган. Бу жойдан кўплаб ҳукмдорлар отда ёки пиёда юриб ўтганлар. Бозордаги эски бинолар аста секин бузилиб борган бўлсада, аммо унинг анъанавий меъморчилиги – гумбазлар билан ёпилган катта бинолари ўз ҳолича қолаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: