Тошкентнинг икки футбол жамоаси Сочидаги халқаро турнир ғолиби бўлди

Дата: 17:08, 06-04-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Тошкентнинг “БЎСМ-37” ва “Спартак-2” футбол жамоалари болалар-ўсмирлар ўртасида Сочида бўлиб ўтган “Валентин Бубукин мемориали” халқаро турнири ғолиби бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“БЎСМ-37” вакиллари 2003 йилда туғилган болалар ёш тоифасида олтин медалларни, шунингдек, 2005 йилда туғилган болалар ёш тоифасида кумуш медалларни қўлга киритди. Ўз навбатида, “Спартак-2” жамоаси 2003 йилда туғилган болалар ёш тоифасида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларни олди”, – деб таъкидланади турнир матбуот хизмати хабарида.

“БЎСМ-37” клуби футболчиси Шоҳрух Маҳмудов 2003 йилда туғилган болалар ёш тоифаси орасида турнирнинг энг яхши тўпурари деб, “Спартак-2” аъзоси Аълохон Анваров эса мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: