Тошкентнинг икки инновацион технопаркларида қиймати 8,84 млрд сўм, $1,353 млн ва 106 минг евролик 18 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 18:08, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкентнинг икки инновацион технопаркларида қиймати 8,84 млрд сўм, $1,353 млн ва 106 минг евролик 18 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Улар Ўзбекистон пойтахтининг Яшнобод ва Олмазор туманларида жойлашган.

Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир “Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар фаолиятини ташкил қилиш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

18 лойиҳанинг қиймати 8,84 млрд сўм, $1,353 млн ва 106 минг еврони ташкил қилади. Хориж инвестиция ва кредитлари $900 мингдар зиётга тенг бўлади.

Хусусан, Олмазор туманида қиймати 5,9 млрд сўм ва $380 минглик лойиҳалар амалга оширилади. 

Яшнобод тумани инновацион технопаркида қиймати 2,94 млрд сўм, $973 минг ва 106 минг евролик 11 лойиҳани амалга ошириш кутилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: