Тошкентнинг иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар бир оз ўсгани кузатилмоқда

Дата: 15:01, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Сентябр-октябрда Тошкент шаҳрининг иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нарх 1% ёки 7 шартли белгига (ш.б.) ўсди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Credo Max Estimation баҳолаш ташкилоти мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, сентябрда барча турдаги уйларнинг 1 кв. метри нархи 776 ш.б. даражасида қайд этилган.

Бундан ташқари, ғишт (2%) ва панел (1%) уйларнинг нархлари ҳам ошди ва 1 кв. метрига навбати билан 815 ш.б. ва 746 ш.б.ни ташкил қилди.

1 хонали (кв. метрига 785 ш.б.) ва 4 хонали (кв. метрига 749 ш.б.) уйлар сегментида нархлар ўзгаргани йўқ.

2 хонали (кв. метрига 775 ш.б.) ва 3 хонали (кв. метрига 783 ш.б.) квартиралар бўйича таклифнинг ўртача баҳоси навбати билан 1 ва 2% ўсди.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: