Тошкентнинг иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархларнинг бир оз ўсиши кузатилмоқда

Дата: 21:55, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг сентябри охирига келиб, Тошкентнинг иккиламчи квартиралар бозорида август ойига солиштирганда бир кв. метр уй-жойнинг нархи 1%га ёки 7 ш.бга (шартли бирликка) ўсганлиги кузатилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Credo Max Estimation” баҳолаш ташкилотининг ҳар ойда эълон қилинадиган таҳлилий ҳисоботига кўра, барча турдаги уйлардаги бир кв метр турар жойнинг баҳоси сентябрда 767 ш.б. даражасида қайд этилган.

Ғишт ва панеллардан қурилган уйларнинг нархлари ҳам 1% ўсиб, панел уйлар учун бир кв метрига 734 ш.б.ни, ғишт уйлар учун эса 810 ш.б.ни ташкил этган.

4 хонали уйларнинг ўртача баҳоси 1% пасайгани кузатилди (августда 1 кв. метрига 755 ш.б.). қолган 1,2 ва 3 хонали уйларнинг нархлари эса ўсди. 1, 2, ва кўпхонали уйларнинг нархлари 2% ёки кв. метрига 12 ш.б.га ўзгарди (августда 1 кв. метрига навбати билан 782, 766 ва 766 ш.б.)

Янгилик билан ўртоқлашиш: