Тошкентнинг IUT университети ва Trend Micro биргаликдаги тадқиқот фаолиятига доир меморандум имзоладилар

Дата: 14:29, 24-10-2018.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Инҳа университети (IUT) ва киберхавфсизлик ечимлари бўйича дунёда етакчи Trend Micro ширкати биргаликда тадқиқот ишлари бўйича меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IUTдан маълум қилишларича, ҳамкорликнинг мақсади – ўқув жараёнини такомиллаштириш, университетнинг Инновация ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги марказида истиқболли маҳсулотларни ишлаб чиқишдир.

Имзоланган меморандум доирасида IUT ва Trend Micro киберхавфсизлик ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятидалар. Ҳамкорлик амалдаги жараёнларни рақамлаштириш ва университетнинг тадқиқот фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

Хусусан, томонлар Trend Micro компаниясининг етакчи мутахассисларини маърузалар ўтказиш ва технологик лойиҳалар устида ишлаш учун талабалар клубларини ташкил этишга таклиф қилиш ниятидалар. Биргаликда фаолият маҳсулотлари дастурий ва техникавий таъминот бўйича ихтисослаштирилган танловлар ва кўргазмаларда намойиш этилади.

Ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, талабалар учун маърузалар ва маҳорат дарсларига доир меморандум университет ректори Музаффар Жалолов ва Trend Micro компаниясининг минтақавий менежери Нурбек Раҳимов томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Trend Micro Incorporated - киберхавфсизлик ечимлари бўйича дунёда этакчи ширкатдир. Amazon Web Services, Microsoft® и VMware® каби етакчи инфраструктулмалар оптималлаштирилган ечимлар ахборотни ҳимоя қилиш жараёнини автоматлаштириш имконини беради.

Сурат манбаи: https://rua.gr

Янгилик билан ўртоқлашиш: