Тошкентнинг “Локомотив”и “Бунёдкор” яримҳимоячиси билан шартнома имзолади

Дата: 11:00, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Локомотив”и “Бунёдкор” яримҳимоячиси Олег Зотеев билан шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган мавсумда яримҳимоячи пойтахтнинг “Бунёдкор”и учун тўп сурди. У “Қалдирғочлар” таркибида 23 ўйин ўтказиб, 3 гол урди. 2009-2012 йиги мавсумларда Зотеев “Олмалиқ” ФК таркибида ўйнаган”, – деб таъкидлашди “Локомотив” ФК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бундан бир оз олдин “Бунёдкор” темирйўлчилар жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Артем Филипосян билан шартнома тузган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: