Тошкентнинг “Локомотив”и Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди

Дата: 17:14, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Ал-Ҳилол”ни (Саудия Арабистони) енгиб, чорак финалга йўлланма олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Футбол федерациясидан хабар беришларича, 24 май куни “Бунёдкор” стадионида Ислом Тўхтахўжаев ва Шерзод Файзиевларнинг голлари ҳисобига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рақиблар ягона голни пенальтидан киритдилар.

Қайд этиш зарурки, жорий мавсумда “Локомотив” футболчилари Осиё чемпионлар лигасида битта ҳам ўйинни ютқазмадилар. Пойтахт клуби гуруҳ босқичида икки ўйинда ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамизки, “Ал-Ҳилол” ва “Локомотив” ўртасидаги Саудия Арабистонида бўлиб ўтган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: