Тошкентнинг “Локомотив” клуби хужумчиси қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан шартнома имзолади

Дата: 17:38, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Локомотив” клуби хужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан шартнома имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Маълум қилинишича, Қатар жамоаси билан шартнома 1,5 йилга тузилган.
Таъкидланишича, “Ал-Сайлия” маҳаллий чемпионатнинг 16 тури якунлари бўйича мамлакат биринчилигида 15 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамизки, Т.Абдуҳолиқов Олий лиганинг 2016 йилги мавсумида энг кўп тўп киритган ўйинчидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: