Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси БААдан “Ал-Ваҳда”ни мағлубиятга учратди

Дата: 14:31, 05-03-2019.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 4 март арафасида Осиё чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичининг дастлабки турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) “Ал-Ваҳда” жамоасини мағлубиятга учратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги Суперлига чемпиони 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, устунлигини исботлади”, - деди Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати.

Биринчи голни Темурхўжа Абдухолиқов, иккинчисини “Локомотив” сардори Ислом Тўхтахўжаев урди.

Локомотив “В” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги турларда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” ва Қатарнинг “Ал Райян” жамоалари билан ўйнайди.

Сурат манбаи: news.muz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: