Тошкентнинг маданий марказлари Епархиядаги дўстлик кечасида иштирок этдилар

Дата: 16:44, 23-11-2015.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент епархиясида Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган дўстлик кечаси ўтказилди. У “Славутич” Республика Украин маданий маркази томонидан Интермарказ, Ўзбекистон-Украина” дўстлик жамияти ва епархия маданият ва спорт бўйича бўлими томонидан ташкил қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Епархиядан маълум қилишларича, тадбир пойтахтдаги “Сўз Қувончи” китоб кўргазмаси доирасида ўтказилган. Унда олти маданий марказлар вакиллари қатнашдилар.

“Бизнинг Ўзбекистон Республикамиз ўз фуқароларини тинчлик, фаровонлик, ўзаро тушуниш, бир-бирига ҳурмат руҳида тарбиялашни истайди”, - деб таъкидлади кириш сўзида Марказий Осиё митрополия округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий.

У барчани Халқаро бағрикенглик куни билан табриклар экан, Ўзбекистонда “мамлакат раҳбарияти ўз фуқароларини одамлар бир-бири билан ҳамжиҳатликда яшаши учун йўл топиши ҳақида қайғуради”, деб таъкидлади. Викентий ҳар бир киши учун миллий, умуминсоний қадриятлар, оилавий анъаналарнинг сақланиши муҳимлигини ҳам таъкидлабўтди.

Рус, украин, беларусь, грек, яҳудий, корейс маданий марказлари ижодий жамоалари кечани мусиқий чиқишлари билан безадилар. Концертда рус хори ҳам иштирок этди.

“Славутич” Республика Украин маданий маркази бошқаруви раиси Владимир Бойко концерт якунланганидан кейин митрополит Викентийга эсдалик совғалари топширди. Дўстлик кечасининг барча иштирокчиларига китоблар тарқатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: