Тошкентнинг Марказий темир йўл вокзалида “яшил коридор” очилди

Дата: 17:15, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Тошкентнинг Марказий темир йўл вокзалида “яшил коридор” очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабар берилишича, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ билан 2017 йил 19 февралда тузилган шартномага мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги туристларга хизмат кўрсатиш маркази томонидан Тошкент темир йўл вокзалида туристларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш хизмати “яшил йўлак” тизими орқали амалга оширилмоқда”.

Ушбу хизмат туристик фирма ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича сайёҳлар жойлашган автотранспорт воситаларининг тўғридан-тўғри марказий темир йўл вокзали залига кириш имкониятини ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамизки, олдинлари пойтахт вокзалига келганлар йўловчиларни бевосита вокзал биноси ичида кутиб олиш ва кузатиш имкониятига эга эмас эдилар.

Сурат манбаи: https://www.advantour.com/rus/uzbekistan/tashkent/railway-station.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: