Тошкентнинг “Пахтакор” академияси тарбияланувчилари Борис Серостанов хотирасига бағишланган турнирда ғолиб бўлишди

Дата: 16:36, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Борис Серостанов хотирасига бағишланган турнир якунига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пахтакор” футбол клуби ёшлари финал ўйинда “БЎСМ-16” жамоаси билан ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда пахтакорчилар устунлик қилишган бўлишларига қарамай, биринчи голни “БЎСМ-16” ўйинчилари киритишди. Биринчи бўлим ўрталарида Сарвар Солиев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда Афзал Холмуҳаммедов “БЎСМ-16” дарвозабонини яккама-якка ҳолатда доғда қолдирди. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Бобур Асқаров турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячи сифатида эътироф этилди”, - деб хабар беришди “Пахтакор” ФК матбуот хизматида.
"Машъал" жамоаси "Бунёдкор"дан кучлилик қилиб, турнирнинг 3-поғонасини эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: