Тошкентнинг “Пахтакор”и “Машъал”дан 3:0 ҳисобида мағлубиятдан сўнг бош тренерни алмаштирди

Дата: 11:32, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Пахтакор”и қашқадарёнинг “Машъал” клубидан 3:0 ҳисобида мағлубиятдан сўнг бош  тренер Григорий Колосовскийни алмаштириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) клуб матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Жамоага Равшан Хайдаров бош мураббий этиб тайинланди.

Бош тренер ўзгаришига нафақат сўнгги мағлубият, балки янги мавсумдаги давомли муваффақиятсизликлар сабаб бўлди. Ҳозирда тўрт турдан сўнг “шерлар” 4 очко билан 10-ўринда боришмоқда.

Равшан Хайдаров “Пахтакор”ни 2006-2007 ва 2010-2011 йилларда бошқарган ва икки марта Ўзбекистон чемпионати ва Кубогини ютиб олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: