Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Дата: 12:36, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёш ўйинчи пойтахтга ўтган йили декабрда келди ва ўша пайтдан бери Ўзбекистон чемпиони ўйинчилари сафида. Ўтган вақт давомида “Пахтакор” икки ўқув-машқ йиғини ўтказди. Тренерлик штаби ўйинчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилди ва ушбу ўйинчи билан узоқ муддатли шартнома имзоланди. Аднан Ораховац олдин “Будучност” (Черногория) ва “Единство” (Сербия) клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ўйинчи Черногория чемпионати ва Кубогини ҳам ютган”, – деб таъкидлашди “Пахтакор” ФК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: