Тошкентнинг саккиз бозорида янги йил ярмаркалари очилди

Дата: 10:40, 17-12-2018.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳри ҳокимиятининг (маъмурияти) ташаббуси билан пойтахтнинг саккиз бозорида янги йил ярмаркалари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт маъмурияти матбуот хизматининг маълумотига кўра, улар Қўйлиқ, Қора-Қамиш, Юнусобод, Эски жўва, Фарҳод, Олой, Аския ва Авиасозлар бозорларида очилган.

Қайд этилишича, ярмаркаларда товарлар пасайтирилган нрхларда сотилмоқда.

“Маҳаллий аҳоли ва пойтахт меҳмонлари Янги йил олидидан ташкил этиладиган бундай ярмаркалардан хурсанд”, - деб қайд этилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Навоий номидаги кутубхона рўпарасида пойтахтнинг энг асосий арчаси ўрнатилмоқда. Яна беш арча Халқлар дўстлиги ва Хадра майдони, Тошкент давлат цирки, Next ва Compass савдо марказлари, шунингдек, Алгоритм мавзесида Roison Electronics ширкати биноси олдида ўрнатилади.


Сурат манбаи: http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: