Тошкентнинг Сергели туманида 102 замонавий қўп қаватли уйлар қурилади

Дата: 16:15, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 2017 йил охиригача Тошкентнинг Сергели туманида 4284 хонадонли 102 замонавий қўп қаватли уйлар қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида ушбу уй-жойнинг 66тасини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Бу ерда таълим муассасалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этилади. Аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб, бундай уйларни Тошкент шаҳрининг барча туманларида 10тадан қуришни режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Уйларнинг қурилиш жойга ташриф буюрган Ўзбекистон Президентининг сўзларига кўра, уй-жойлар тақсимотида адолат мезонига қатъий риоя этилиши керак. Шунда халқимизнинг кайфияти яхши, ҳаётдан рози бўлади.

Таъқидланишича, мазкур йирик лойиҳа ёш ва эҳтиёжманд оилаларнинг турар жойга бўлган талабини қондириш имконини яратади. Энг асосийси, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: