Тошкентнинг Сергели туманида ўғирлик фош қилинди

Дата: 16:13, 19-01-2016.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Сергели туманида ўғирлик фош қилинди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

“Сергели туман ИИБга шу туманда яшовчи 32 ёшли аёлга тегишли "Кобалт" русумли автомашинаси салонидаги сумкасидан кўп миқдордаги пуллари таниши 39 ёшли аёл томонидан ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир қилган 39 ёшли аёл қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: