Тошкентнинг тўртта тумани вақтинча газсиз қолади

Дата: 11:23, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Тошкентнинг тўртта тумани вақтинча газсиз қолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.

“Ремонт-монтаж ишлари ўтказилаётганлиги сабабли қуйидаги кўрсатилган манзилларда, кўпқаватли, хусусий уйларда ва коммунал объектларда 29 апрель куни соат 10.00 дан 19.00 га қадар газ таъминоти ўчирилади”, - дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, Миробод (Сайхун, 8 март ва Водил кўчалари), Чилонзор («Central Kardio Servis» МЧЖ ва Қозирабад кўчаси), Яккасарой (“Наврўз” ресторани ва “ЗИЁДА НОН” МЧЖ) ва Яшнобод (Туена, Баку, Фарғона йўли, Обид Макон кўчалари ва “Катта қўйлиқ” маҳаллалари) туманлари газ таъминотисиз қолади.

Сурат манбаи: vop.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: