Тошкентнинг темир йўл вокзалларида бепул Wi-Fi ишга туширилди
Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Тошкентнинг темир йўл вокзалларида бепул Wi-Fi ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“(…)“Тошкент-Марказий” ва “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Интернет Wi-Fi хизмати ташкил этилди. Ушбу хизмат босқичма-босқич амалга оширилиб, келгусида юртимиздаги барча вокзалларда жорий этилади”, - дейилади Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, ушбу хизмат вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл кассаларидан чипта олган хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер ҳамда бепул интернетга кириш имкони берилади.
Яна қайд этилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги барча темир йўл вокзалларида интернетга бепул уланишни кенгайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январи ўртасидан бошлаб бепул Wi-Fi Тошкент метросининг “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” станцияларида ҳам йўлга қўйилган. Пойтахт метрополитенини бундай хизмат билан тўлиқ қоплаб олиш ишларини 2019 йилнинг ўртасида якунлаш режалаштирилмоқда.
Сурат манбаи: rus.delfi.ee