“Тошрангметзавод” рекорд 62,2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 2016 йилда “Тошрангметзавод” акционерлик жамияти рекорд 62,2 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, бу эса 1991 йилдаги кўрсаткичдан 2 мартага ортиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Заводни техник ва технологик қайта жиҳозлаш маҳсулотлар турларини анча кенгайтирди. Мустақилликка қадар заводда фақат иккиламчи алюминий қоришмалари чиқарилар эди. 2000 йилдан бошлаб халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарила бошланди. 2002 йилдан бошлаб мис, 2014 йилдан қўрғошин қоришмалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 2007 йлда корхонада мис асосли бронза ва латун қоришмалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
2016 йилда 2,6 минг тонна алюминий қоришмалар, 750 тонна мис қоришмалар ва буюмлар, 2,5 минг тонна қўрғошин, қиймати 935 млн сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Чиқарилаётган маҳсулотлар яқин ва олис хорижнинг 17 мамлакатига экспорт қилинмоқда.
Германия, АҚШ, Хитой, Япония, Буюк Британия, Канада, Россия, Швейцария, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар фирма ва компаниялари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Яқин йилларда корхонани модернизация қилиш ва техник ва технологик янгилашга $15,2 млндан зиёд сармоя қилиш режалаштирилмоқда. Бу эса 50 янги иш жойлари яратиш, товар маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2,1 мартага кўпайтиришга имкон беради.