“Тошрангметзавод” ўзбек АЖда янги ишлаб чиқариш очилди

Дата: 16:24, 04-12-2015.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – “Тошрангметзавод” АЖда хитойлик ҳамкорлар билан автомобиль ғилдираклари учун қўрғошин балансировка посангилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Заводдан маълум қилишларича, энди маҳаллийтадбиркорлар импорт хом ашё сотиб олишни сезиларли даражада камайтиришлари мумкин. Режада автомобиль саноатининг хом ашё хавфсизлигини таъминлаш ҳам бор.

Маҳсулот ГОСТу 3778-98га мувофиқ ишлаб чиқарилмоқда. балансировка посангилари ушбу стандарт талаблари ва конструкторлик хужжатларига мос.

Янги ишлаб чиқариш Ўзбекистон Президентининг “2015-2019 илларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллйлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамизки, “Тошрангметзавод” АЖ Марказий Осиёдаги иккиламчи рангли металларни қайта ишлашга ихтисослашган ягона корхона.

Бу ерда маркали алюминий қоришмалари, мис асосида қоришмалар (бронза ва латун), руҳ ва қўрғошин ва улардан ясалган буюмлар чиқарилади. Шунингдек, алюминийдан халқ истеъмоли моллари мис катанка ва мис катодлар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: