“Тошшахартрансхизмат” автобус маршрутларини кузатиш бўйича лойиҳанинг ёпилиши ҳақидаги маълумотларни рад қилди

Дата: 22:39, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – “Тошшахартрансхизмат” АК Тошкент шаҳрида автобус маршрутларини кузатиш бўйича лойиҳанинг ёпилиши ҳақидаги маълумотларни рад қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания хабарига асосланган ҳолда.

Хабарда айтилишича, “Ишлаб чиқувчи компания бўлган “Via-Tashkent” билан шартнома тугаши муносабати билан ва “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК давлат ташкилотилигини ҳисобга олган ҳолда унинг томонидан ЎзРТХБ “2016 йил охиригача техник хизматлар кўрсатиш шарти билан пассажир транспорти рейсларини бажаришни кузатиш бўйича дастурий таъминот тақдим этиш” хизматини сотиб олишга буюртма жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Via.uz мобил иловасидаги компания 2016 йилда автобус маршрутларини кузатиш бўйича хизматларни кўрсатмаслиги ҳақидаги хабарга жавобан “Тошшахартрансхизмат” расман “ушбу йўналишдаги ишлар ҳеч тўхтатилмаслиги, бундан ҳам кейин ҳам давом эттирилиши ва такомиллаштирилиши” тўғрисида ҳам маълум қилди.

Бундан олдинроқ биз юқоридаги лойиҳанинг ёпилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: