ТошТИ қон қуйиш станцияси ёниб кетди

Дата: 15:46, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Тошкент тиббиёт институтида (ТошТИ) қон қуйиш станцияси ёниб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ) ўзбек ОАВ асосланган ҳолда.

Uz24.uz агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин 2 июн куни тошкент вақти билан соат 14.00 атрофларида эски ТошТИ ҳудудидаги қон қуйиш станцияси номи билан машҳур бўлган икки қаватли биноси юзага келган.

Facebookдаги “Потребитель” гуруҳи аъзоларининг хабарларига кўра, ёнғин келиб чиққан бино бўш бўлган.

12news.uz агентлиги маълумотларига кўра, ёнғинга қарши хизматлар ўтни ўчиришга муваффақ бўлганлар. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамизки, ТошТИ 1935 йилда асос солинган, 2005 йилда у Тошкент тиббиёт академиясига айлантирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: