Товар белгилари Ўзбекистон Интеллектуаль мулк агентлигига тушган аризаларнинг деярли 80% ташкил қилди

Дата: 18:05, 12-09-2017.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи ярмида товар белгилари Ўзбекистон Интеллектуаль мулк агентлигига тушган аризаларнинг 78,55% ёки 4127тадан 3242тасини ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик сайтидаги маълумотга кўра, товар белгиларидан ташқари, ихтироларга 252 ариза, фойдали моделларга 77 ариза, саноат намуналарига 108 ариза, ЭҲМ учун дастурларига 429 ариза, маълумотлар базаларига 3 ариза, селекция ютуқларига 15 ариза қабул қилинган.

Ҳисобот даврида 1747 интеллектуаль мулк объектлари рўйхатга олинган, булардан 112 ихтиро, 52 фойдали моделлар, 70 саноат намуналарига, 1100 товар белгилари, 386 ЭҲМ учун дастурлар, 12 маълумотлар базалари ва 21 селекция ютуқларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: