Товар хом-ашё биржасида бепул маслаҳат ёрдами хизмати ишлай бошлади

Дата: 13:21, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) бепул маслаҳат ёрдами хизмати – сall-марказ ишлай бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биржа матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Сall-марказга 113-33-30 еттиталик рақамлар орқали қўнғироқ қилган ҳолда абонентлар биржа фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга малакали жавоблар олишлари мумкин. Хусусан, савдолар иштирокчиларини аккредитация қилиш, мижозларнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида қатнашишлари, биржа махсус ахборот порталида интерактив хизматлар кўрсатиш масалаларида маслаҳатлар берилмоқда. Ўз навбатида, call-марказга тушаётган маълумотлар йиғилиб, таҳлил қилинади ва биржанинг тегишли бўлинмаларига тизимли камчиликларни бартараф этиш учун йўлланади”, - дейилади биржанинг шунга доир хабарида.

Марказ операторлари кўп каналли телефон линияси оқали мижозларнинг мурожаатларини қабул қиладилар. Марказ душанбадан жумагача тошкент вақти билан соат 9.00дан 18.00 қадар ишлайди. Барча қўнғироқлар уларни амалга ошираётганлар учун текин.

Маълумот ўрнида, сall-марказ ташкилотга келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиб, уларга жавоб берувчи махсус бўлинмадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: