Товонни қоплаб бериш муддатларига амал қилинмаганда ўзбек экспорт шартномалари суғуртачиларига жарима солинади

Дата: 17:13, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Экспорт шартномалари бўйича суғурта товонини қоплаб бериш муддатларига амал қилинмаганда ўзбекистондаги суғурта компанияларига жарима солинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекинвест” компаниясидан маълум қилишларича, бу “Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида” қарорда кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўшма қарори 2015 йил 21 декабрда қабул қилинган.

Хусусан, хужжат қуйидаги мазмунга эга қўшимча билан тўлдирилган: “Бундан ташқари, киритилган қўшимчаларга кўра, суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товони тўлаш муддатларига суғурталовчи томонидан риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09% миқдоридаги жарима солинади”.

Қарор 2016 йил 1 апрелдан кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: