Toyota икки йиллик музокаралардан сўнг Ўзбекистонда ўз автомобилларини расман сота бошлайди
Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Toyota икки йиллик музокаралардан сўнг Ўзбекистонда ўз автомобилларини расман сота бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Марканинг ўзбек дилери Technic Diesel Motors фирмасининг Facebook саҳифасида хабар қилинишича, япон ишлаб чиқарувчиси иш бошлашини эълон қилди. Toyota Motor Corporation вакиллари билан музокаралар икки йил атрофида давом этган.
Шунингдек, хабарда автомобиль гиганти билан ҳамкорлик жуда кўп афзалликларга эгалиги айтиб ўтилган. Булар орасида кафолат хизмати, расмий нархлар ва транспорт воситаларини тез етказиб бериш кабилар санаб ўтилган. Компания ўз мижозларига Toyota Motor Corporationдан тўғридан-тўғри етказиб бериладиган уч йиллик кафолатли автомобиллар ва оригинал эҳтиёт қисмларни тақдим этмоқда.
Япон брендининг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги моделлари нархлари кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамизки, илгари Toyota маркаси Ўзбекистонда расмий равишда тақдим этилмаган эди.