“Тойота-Сити Балет” япон труппаси Ўзбекистонда балет кечалари ўтказади

Дата: 22:32, 28-03-2017.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – 28 и 29 мартда Ўзбекистонда “Тойота-Сити Балет” япон труппаси чиқиш қиладиаган икки балет кечаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биринчи кечада Тошкент Давлат Катта Академик театрида композитор Людвиг Минкуснинг “Дон Кихот” балети тақдим этилади. Томошада япон артистлардан ташқари Ўзбекистондаги Корея Республикаси вакиллари ҳам иштирок этадилар.

Иккинчи кеча Самарқандда А.Чехов номидаги Рус драматик театри саҳнасида уюштирилади.

Ушбу сафарлар олдидан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Тойота-Сити Балет” япон труппаси билан учрашув ўтказди. Учрашувда балет ҳамкорлари бўлган Алишер Навоий номидаги театр, Ўзбекистон ТИВ, республика Маданият вазирлиги вакиллари ҳам қатнашдилар. Учрашувда элчи Нобуаки Итонинг таъкидлаб ўтишича, “Тойота-Сити Балет”нинг гастроллари Япония ва Ўзбекистон дипломатик муносабатларининг 25 йиллиги доирасида ташкил этилган.

Шунингдек, Нобуаки Ито Япония Алишер Навоий номидаги КАДТга алоҳида муносабатда эканлигини айтиб ўтди. Тойота шаҳридаги Аичи японской префектурасида жойлашган “Тойота-Сити Балет” артистлари унинг саҳнасида илк марта чиқиш қилаётганлари йўқ.

Ушбу балет мактаби директори ва япон делегацияси раҳбари Сува Хитоши интервьюсида гуруҳнинг Ўзбекистонга 1998 йилдан бери олтинчи марта келиши эканлигини қайд этиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: