Тожик авиакомпаниясининг илк самолёти Душанбедан Тошкентга йўлга чиқди

Дата: 13:49, 10-02-2017.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Тожик авиакомпаниясининг илк самолёти Душанбедан Тошкентга йўлга чиқди, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Somon Air” тожик авиакомпаниясининг самолёти 10 феврал куни ТР пойтахт аэропортидан Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича учди”, - деб хабар беришди душанбе аэропортида.

Мазкур рейсга рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан соат 7.30дан бошланган.

Аэропорт ходимининг сўзларига кўра, Тошкентга биринчи рейс техник рейсдир. У тажриба тариқасида амалга оширилмоқда. Доимий учишлар эса 20 февралда бошланади.

Авиакомпания вакиллари Тошкенда ўзбек ҳамкасблари билан ушбу аивайўналишдаги учишлар сони, шунингдек, ўзбек авиаташувчисининг Душанбега учиш имкониятлари муҳокама қиладилар.

Шунингдек, томонлар Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ўртасида учишларни қайта тиклаш масаласини ҳам кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамизки, “Сомон Эйр” авиакомпанияси Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича чиплатар сотишни 1 февралда бошлаган эди. Компаниянинг бунга доир хабарида “Сомон Эйр” мазкур йўналишда қиш охиригача ҳафтасида бир марта душанба кунлари, ёзда ҳафтасига икки марта учишни режалаштираётгани маълум қилинган эди.

Икки мамлакат пойтахтларини боғловчи авиарейсларнинг аниқ очилиш санаси Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг Душанбедаги ўтган йил охирида бўлиб ўтган йиғилишида белгиланган эди.

Эслатиб ўрамизки, Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасидаги тўғридан тўғри авиарейслар 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошланган пайтда тўхтатилган эди. Икки мамлакат аҳолиси бир бирларига асосан ер транспортида ёки учинчи мамлакатлар парвозлари орқали бориб келар эдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги авиарейсларни қайта тиклашга умид 2014 йил сентябрда Эмомал Рахмон ва марҳум Ислом Каримовнинг Душанбедаги учрашувидан сўнг туғилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: