“Тожик Эйр” Душанбе ва Тошкент ўртасида учишлар қайта тикланиш муддатлари маълум эмаслигини очиқлади

Дата: 16:34, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – “Тожик Эйр” авиакомпанияси директори Хайрулло Раҳимов Душанбе ва Тошкент ўртасида учишлар қайта тикланиш муддатлари маълум эмаслигини очиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томонлар авиаалоқани қайта тиклаш бўйича музокаралар ўтказдилар. Маҳаллий “Сомон Эйр авиакомпанияси учишларга рухсат олди”, - деб иқтибос келтиради Раҳимовдан “Авеста” агентлиги.

Биз ўзбек авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз “Ўтган йилда самолётларимизни ўзбек аэропортида синовдан ўтказдик. Визалар бўйича келишув тузилса учишлар қайта тикланиши мумкин”, - деб тахмин қилди Раҳимов.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил ноябр охири декабр бошида Ўзбекистон транспорт вазирлигининг учишлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Олег Ли бошлиқ делегация Душанбе халқаро аэропортига ташриф буюрган эди.

Гуруҳ таркибига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси вакиллари ҳам кирди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик ва Душанбе-Тошкент-Душанбе авиаалоқасини қайта тиклаш бўйича протокол имзоланди. Биринчи учиш 2017 йил бошига мўлжалланган.

Келишувга кўра, Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейси ҳафтасига икки марта “Сомон-Эйр” (Тожикистон) ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиаалоқа 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошланганидан сўнг тўхтаб қолган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: