Тожик ва ўзбек гиламчилари ҳамкорлик ҳақида келишиб олдилар

Дата: 15:54, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Тожикистон гилам компанияси вакиллари ишбилармонлик ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадларида ўзбек ҳамкасблари олдида меҳмонда бўлдилар, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистоннинг “Колинхои Қайроққум” ОАЖ гилам компанияси вакиллари (Сўғд вилояти, ТР жануби) ҳамкорлар қидириш мақсадларида Олмалиқдаги “Зартолатекстил” МЧЖ ҚК ташриф буюрдилар”, - деб хабар қилади Сўғд савдо-саноат палатаси.

Тожикистонлик меҳмонларни полипропилендан калава ва гилам ишлаб чиқариш учун ёрдамчи материалларни етказиб бериш имконияти қизиқтирди. Тожик тадбиркорлари ўзбек ҳамкасбларига зарур намуналарни тақдим этдилар, улар эса зарур материални тайёрлашни зиммаларига олдилар. Шундан сўнг ҳамкорлар бўлажак ҳамкорлик ҳақида музокаралар ўтказдилар.

Таъкидлаш зарурки, меҳмонларнинг Олмалиққа келиши олдидан июл ойида ўзбек ишлаб чиқарувчилари Тожикистонга ташриф буюришган эди. Ўшанда ўзбек тадбиркорлари Сўғд вилоятининг савдо-саноат ҳудудига ташриф буюриб, бу ерда қўшни республика ишлабилармон доиралари билан сермаҳсул музокаралар ўтказишган эди. Жавоб ташрифига доир келишув ҳам ўшанда тузилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: