Тожик-ўзбек сиёсий маслаҳатлашувлари кейинроқ муддатга кўчирилди

Дата: 13:55, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Тожик-ўзбек сиёсий маслаҳатлашувлари кейинроқ муддатга кўчирилди, деб хабар беради пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ 17-18-декабр кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган сиёсий маслаҳатлашувлар кейинроқ муддатга кўчирилди”, - деб хабар қилди куни-кеча Ўзбекистон ТИВ.

“Томонларнинг ўзаро келишувига кўра Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ делегацияларининг сиёсий маслаҳатлашувларини ўтказиш кейинроқ муддатга қолдирилди. Илгари мазкур маслаҳатлашувларнинг 2015-йилнинг 17-18-декабр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида ҳабар қилинган эди”, - деб таъкидлайди ўзбек ташқи сиёсий муассасаси.

Шу билан бирга, баъзи ОАВ ТИВ манбаларга асосланган ҳолда ушбу кўчирилишга томонлар баъзи чегараолди масалалари, тожик юкларининг Ўзбекистон ҳудудидан транзити, гидротехник иншоотлар каби масалалар бўйича бир фикрга келмаганлиги билан изоҳлашди.

Олдинроқ Ўзбекистон ТИВ 17-18-декабр кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ вазир ўринбосарлари бошлиқ делегацияларининг сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди. Музокараларда минтақанинг глобал масалалари, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазият, шунингдек, бирқатор иккитомонлама масалалар муҳокама қилиниши зарур эди.

Эслатиб ўтамизки, декабр бошида ўзбек тадбиркорлари гуруҳининг Душанбега ташрифи доирасида савдо муносбатларини кенгайтириш ва ТР пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйининг очилишига келишиб олинган эди.

Ўзбек тадбиркорлари ТР озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик, электротехника, кимё саноати, тайёр текстиль маҳсулотлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни режалаштирган эдилар.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси $8,7 млндан ошиқни ташкил қилди (+66,9%). Бунда тожик товар ишлаб чиқарувчиларининг экспорти ўзбек маҳсулотлари импортидан юқори.

Янгилик билан ўртоқлашиш: