Тожик журналистига “Олтин қалам” халқаро конкурсининг дипломи топширилди

Дата: 14:14, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Тожик журналисти Аваз Йўлдошевга “Олтин қалам” халқаро конкурсининг дипломи топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчиси Эргаш Шаисматов “Азия Плюс” ахборот агентлиги мухбири Аваз Йўлдошевга Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси ғолиби дипломини тантанали равишда топширди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, маросим Тожикистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, хусусан “Тожикистон” телеканалининг ўзбек тилидаги “Ахбор” дастурида А. Йўлдошев билан интервью кўрсатилди.

Бундан ташқари, 3-май куни “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси ғолиблари сифатида Туркиянинг “ТРТ” телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Осман Гўкмен, Италиянинг мустақил журналисти Микаэла Зуккони ва Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбановлар ҳам эътироф этилган эди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/05/04/qalam/

Янгилик билан ўртоқлашиш: