Тожикистон бош вазири ноябр бошида Тошкентга ташриф буюради

Дата: 14:59, 27-10-2017.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Тожикистон бош вазири ноябр бошида ишчи ташрифи билан Тошкентга келади, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябр ойи бошида Ўзбекистон пойтахтига ишчи ташрифи билан боради. У Тошкентда бўлиш вақтида бир қатор иккитомонлама учрашувлар, шу жумладан, қўшни давлат президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиши режалаштирмоқда”, - деди республика ҳукуматидаги манба.

Ташрифдан асосий мақсад – Расулзоданинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этишдан иборат.

Учрашув кун тартибига Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари киритилган.

Тор доирада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, шунингдек, Кенгашнинг навбатдаги мажлисини ўтказиш санасини келишиб олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мажлисда иқтисодий ҳамкорлик ва интеграциянинг бошқа соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ўндан ортиқ ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: