Тожикистон электроэнергия ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Дата: 15:53, 20-02-2015.

Душанбе. 20 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон электроэнергия ишлаб чиқаришни кўпайтирди, дея хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистондаги Вахш дарёси сувининг кўпайиши электроэнергия ишлаб чиқаришнинг ошишига олиб келди”, - деб тасдиқлашди агентликка маълумотни мамлакат энергетик тармоғида.

Хусусан, Нурек сув омборига сув қуйилиш ҳажми ҳозирда секундига 209 кубометрни ташкил қилади. Бу ўтган йилдагига қараганда 70 кубометрга ошиқ.

Ушбу сув омборидаги сув даражаси 882,2 метр бўлиб, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 5 метрга кўп.

Кунига бу ерда 48,1 млн кВтс электроэнергия ишлаб чиқарилиб, ундан 47 млн кВтс ички истеъмолга кетмоқда.

Жорий йилнинг январида электроэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 млрд кВтс атрофидани ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг декабри билан солиштирганда 4,6% кўп ва 2014 йилнинг январидагига қараганда 5,1% ошиқ.

Ҳозирда Тожикистонда электроэнергия истеъмолига чеклов давом этмоқда. У 2014 йил октябрда жорий қилинган.

16 февралдан бошлаб қишлоқ аҳолиси кунига 13 соат (5-11гача ва 14-23гача) электроэнергия олади.

Жорий йил январда мамлакат қиймати $1,96 млнлик электроэнергия экспорт қилди. Бу 2014 йил январдаги кўрсаткичдан 110,8% ёки $1,03 млнга кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: