Тожикистон Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарзларини узди

Дата: 15:20, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Тожикистон Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарзларини узди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон яқин ва олис мамлакатлари олдидаги охирги 3 йилдаги қарзларини узди. Хусусан, 2015 йилдан бери республика Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарзларидан қутилди”, - деб хабар қилишди ТР молия вазирлигида.

Молия вазирлиги маълуотларига кўра, бугунда ТРнинг энг йирик кредитори Хитой бўлиб, ундан қарздорлик жорий йил июли бошига келиб, $1 млрд 217,6 млнни ташкил қилади. Ундан кейин Саудия Фонди – $44,9 млн, Қувайт Фонди – $38,7 млн, ва Франция ҳукумати – $24 млн бормоқда.

Кўрсатилган муддатда республиканинг қарзи миқдори $1 млрд 380,5 млнни ташкил қилади.

Вазирлик халқаро молия институтлари ҳам республиканинг йирик кредиторлари орасида эканини очиқлади. Хусусан, жорий йил июли бошига келиб Жаҳон банки олдидаги қарз $299,9 млн, ОТБ олдидаги қарз – $227,5 млн, ИТБ олдидаги қарз – $111,9 млн ва ХМЖ олдидаги қарз – $101,1 млнга тенг.

2017 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича мамлакатнинг ташқи қарзи $2 млрд 303,4 млнни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: