Тожикистон футзалчилари 2018 йилги ОЧда Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Корея билан ўйнайди

Дата: 17:28, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Тожикистон футзалчилари 2018 йилги Осиё чемпионатида Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Корея билан ўйнайди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

Тожикистон миллий термасининг 15- Осиё чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди. Биринчилик 1 - 11 февралда хитой Тайбэйида бўлиб ўтади. Тожикистон футзалчилари “В” гуруҳида Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари билан ўйнайди”, - деб хабар беради Тожикистон футбол федерацияси.

Қуръа натижаларига кўра, Осиё кубоги-2018 финал босқичи иштирокчилари тўрт гуруҳга (“А”дан “D”гача) бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан энг кучли иккитадан терма жамоалар плей-оффга ўтади. Кейин эса ўйинлар олимпия тизимида ўтказилади.

 

Сурат манбаи: http://www.uza.uz/ru/sport/sbornaya-uzbekistana-v-finale-19-02-2016?sphrase_id=1326667&ELEMENT_CODE=sbornaya-uzbekistana-v-finale-19-02-2016&SECTION_CODE=sport

Янгилик билан ўртоқлашиш: