Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистон президентлари Мирзиёевни 60 ёшлик юбилейи билан табрикладилар
Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистон президентлари Мирзиёевни 60 ёшлик юбилейи билан табрикладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, ўзбекистонлик ҳамкасбини юбилей билан табриклади. Хусусан, Раҳмон Мирзиёев Ўзбекистон етакчиси сифатида самарали ҳаракат қилмоқда, ўз мамлакати ижтимоий-иқтисодий ўсиши ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ошишини таъминламоқда, деб таъкидлади. Тошкент ва Душанбенинг икки томонлама муносабатлари барча йўналишларда ривожланишига ишонч билдирилди”, - деб хабар қилишди ТожикТАга Тожикистон раҳбарининг матбуот хизматидан.
Давлат раҳбарлари икки давлат муносабатларини икки халқ манфаати асосида ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди, дейилади яна хабарда.
Шунингдек, Ш.Мирзиёевни таваллуд куни билан Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ҳам қутлади.
“Сизни ҳаётингиздаги катта воқеа – 60 йиллик юбилейингиз билан чин дилдан табриклайман. Сиздаги профессионализм ва шахсий сифатлар Ўзбекистон Республикасини қадамба-қадам тараққий топишига кўмаклашишига аминман. Қирғизистонда Сизнинг халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссангизни юқори қадрлашади”, - деб иқтибос келтиради ҚирТАГ ҚР давлат раҳбари сайтидан.
Қирғизистон президенти кўп асрлик тарихга эга бўлган Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари келгусида янада тараққий топишига ишонч билдирди.
А.Атамбаев Шавкат Мирзиёевга “мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик” тилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарини юбилей билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳам табриклади.
“Россияда Сизнинг давлатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга бўлган қатъий қарашингизни юқори қадрлашади. Сиз билан ўзаро манфаатли россия-ўзбек алоқаларини янада камол топтиришга қаратилган мазмунли мулоқотни давом эттириш ниятидаман”, - дейилади Кремль сайтига ойлаштирилган телеграммада.
В.Путин Ш.Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, Россия президенти ўзбек ҳамкасбига келгусидаги давлат ишидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Ўзбекистон президентини туғилган куни билан Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ҳам муборакбод этди.
“Беларусда Сизни тажрибали ва доно давлат раҳбари сифатида билишади. Сиз фуқароларнинг катта қўллаб-қувватловига эгасиз ва ватанингиз фаровонлигини таъминлаш, унинг иқтисодий қуввати, халқаро аренадаги нуфузи, жамиятдаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрмоқдасиз”, - деб иқтибос келтиради БЕЛТА Беларусь етакчиси табригидан.
Александр Лукашенконинг ишонч билдиришича, икки томонлама мулоқотнинг фаоллашиши Беларусь ва Ўзбекистон миллий манфаатларига жавоб беради ҳамда кўп томонлама шерикликни қалин икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона анъаналар ва ўзаро тушуниш асосида янада чуқурлаштиришга ёрдам беради.
КазТАГнинг ҚР давлат раҳбари матбуот хизматига асосланиб маълум қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев Ш.Мирзиёев билан телефон мулоқоти ўтказиб, уни таваллуд куни муносабати билан тбриклади.
“Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёвни юбилейи билан табриклаб, соғлик, фаровонлик ва олий давлат раҳбари лавозимида муваффақиятлар тилади”, - дейилади Оқўрда сайтида душанба куни эълон қилинган хабарда.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари томонлар ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражасини таъкидлаб ўтишди ҳамда устувор йўналишлар бўйича қозоқ-ўзбек ўзаро алоқаларини давом эттиришга келишиб олдилар.