Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарада афюн ташувига тўсиқни кучайтирадилар

Дата: 13:10, 17-03-2015.

Душанбе. 17 март. ЎзТАГ – Душанбеда Марказий Осиё республикаларининг наркотикларни тарқатиш соҳасида чегараолди ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Яқинда Душанбеда БМТ Накотиклар ва жиноятчилик бўйича ҳудудий лойиҳаси (ХАСК/22) доирасида раҳбар қўмиталарнинг иш учрашуви бўлиб ўтди. Куч тизимлари вакиллари Афғонистондан шимолий маршрут бўйича афюн ташувига асосий назорат-ўтказиш пунктлари салоҳиятини кучайтириш ва Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда чегараолди ҳамкорлиги идораларини яратиш йўли билан қарши туриш масаласини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Афғонистондаги уюшган жиноятчиликка қарши курашиш чегараолди идоралари билан алоқаларни йўлга қўйиш, чегараолди ҳамкорлиги идораларининг муассасалараро трансчегаравий ҳамкорликдаги роли масаласи ҳам учрашув диққат марказида бўлди”, - деб хабар қилади ТР Антинаркотик муассасасининг жамоатчилик алоқалари маркази.

Учрашув якунида БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашишни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича режа тасдиқланди.

Учрашув дастурига муофиқ, бугун 17 мартда учрашув иштирокчилари “Қуйи Панж” чегараолди ҳамкорлиги идорасининг очилиш маросимига борадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: