Тожикистон кинологлари Ўзбекистонда хизмат ишларидан фойдаланиш тажрибасини ўргандилар

Дата: 13:16, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Тожикистон Республикаси божхона хизматининг ўн кинологи Ўзбекистон божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тренингдан ўтдилар, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

Тожикистон Божхона хизматининг маълум қилишича, тожик кинологлари Ўзбекистон божхонасининг юқори малакали ходимлари раҳбарлигида махсус марказда хизмат итлари психологияси, улардан дорилар, портловчи моддалар ва қуролларни аниқлаш пайтида фойдаланиш усулларини ўргандилар.

Тренинг дастурига асосий кинология ва ветеринария курсларини ўрганишни ўз ичига олди.

Тожик божхоналарига тренинг ва имтиҳонлар топшириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли сертификатлар топширилди.

Манба маълумотларига кўра, яқинда “Қуйи Панж” назорат ўтиш пунктида хизмат иши ёрдамида Афғонистондан гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб кириш фош қилинди. Ит ёрдамида икки афғон фуқаросидан 5 килограммдан ортиқ героинни топилиб, олиб қўйилди.

Сурат манбаи: http://osinform.org/2017/06/22/

Янгилик билан ўртоқлашиш: