Тожикистон пойтахтида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши иштирокчи ва ногиронлари ғалаба кунига $156дан оладилар
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Тожикистон пойтахтида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши иштирокчи ва ногиронлари ғалаба кунига $156дан оладилар, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“95 Улуғ Ватан уруши иштирокчи ва ногиронларининг ҳар бири, шунингдек, фронтовикларнинг уч беваси 1000 сомоний ёки $156 (жорий курс бўйича $1= 6,4 сомоний) миқдорида бир марталик молия ёрдами оладилар”, - дея маълум қилишди агентликка пойтахт мэрияси маъмуриятида.
Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан молия кўмаги кўрсатиш қарори Душанбе мэри Маҳмадсаид Убайдуллоев томонидан қабул қилинган.
Шунингдек, фронт ортида меҳнат қилганлар ва Ленинград қамалини бошидан ўтказганлар, Афғонистонда ногиронлик олган байналминал жангчилар, Чернобил АЭС авариясини бартараф қилишда иштирок этганлар ва Тожикистонда конституциявий тузумни тиклашда ҳалок бўлганларнинг оилалари ҳам 700 сомонийдан ($109) оладилар.
Таъкидлаш заруки, республика уруш ветеранлари ва меҳнат фронти қатнашчилари кенгаши маълумотларига кўра, бугунда Тожикистонда 849та 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши ветерани, 2518 фронт орти меҳнатчиси истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамизки, Улуғ Ватан уруши йилларида 54 тожикистонлик ҳарбийлар Совет Иттифоқи Қахрамони унвонига сазовор бўлган.