Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан муносабатлардаги барча қийинчиликларни бартараф этилди деб ҳисоблайди

Дата: 17:06, 29-03-2018.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан муносабатлардаги барча қийинчиликларни бартараф этилди деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, у ушбу фикрни Наврўз байрами муносабати билан Панжикент шаҳридаги стадионда қилган нутқида келтириб ўтди.

“Шуниси жуда муҳимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 9-10 мартдаги давлат ташрифи доирасида дўстона қардош мамлакат бўлган Ўзбекистон ўртасидаги ҳаракатланиш ва савдо масалалари бўйича йигирма йилдан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган барча қийинчиликлар бартараф этилди”, - деб таъкидади тожик етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президентининг ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар ёрдамида кўп йиллар давомида бир-бири билан мулоқот қилиш ва кўришиш имкониятига эга бўлмаган минглаб оилалар яна қувонч билан қайта учрашдилар, фуқароларнинг тўсиқсиз ўзаро сафарлари бошланди, бу эса ҳар икки мамлакатдаги миллонлаб кишилар қалбига қувончи бағишлайди.

Эмомали Раҳмоннинг фикрига кўра, икки қўшни қардош халқлари ўртасидаги савдо, илм-фан ва маданият соҳасидаги деярли узилган муносабатларнининг қайта тикланиши икки қардош мамлакатларнинг ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин бўлади.

 

Сурат манбаи: http://tojnews.org/ru/news/prezident-tadzhikistana-poluchil-zvanie-pochetnogo-professora-ufimskogo-gosuniversiteta

Янгилик билан ўртоқлашиш: