Тожикистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф буюрши мумкин

Дата: 15:56, 07-01-2016.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф буюрши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қатор ўзбек ОАВ “ASIA-Plus” тожик сайтига асосланиб берган хабарларига кўра, ушбу масала ўзбек-тожик ТИВаро маслаҳатлашувларида келишиб олинган. Ушбу тадбир 2015 йил декабри охирида Душанбеда бўлиб ўтган.

“ASIA-Plus” маълумотларига кўра, ушбу ташриф сентябрнинг биринчи ярмида Тожикистон президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент саммити доирасида бўлиб ўтиши мумкин.

ОАВ Ўзбекистон ТИВга асосланиб эслатишича, Ўзбекистон раҳбариинг Тожикистонга сўнгги расмий ташрифи 2000 йил июнда бўлиб ўтган.

Ўз навбатида, 1998 йил январда ва 2001 йил декабрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: