Тожикистон раҳбари И. Каримовни Ўзбекистон президентлигига қайта сайланганлиги билан табриклади

Дата: 15:16, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ - Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ислом Каримовни Ўзбекистон президентлигига қайта сайланганлиги билан табриклади, дея хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

Телеграммада “И.Каримовнинг давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиши ҳалқ ишончининг ёрқин далилидир”, - деб таъкидланади.

Э. Раҳмон Тожикистонда ушбу янгилик қувонч билан кутиб олинганлигини баён қилди.

“Сизнинг оқилона раҳбарлигингиз Ўзбекистонни ҳар тарафлама ривожлантириш, унинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган”, - деб ёзади ТР президенти.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари яқин йилларда тожик-ўзбек дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирди. Чунки ушбу муносабатлар ҳудуд барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим омиллардан биридир.

“Тожик томони Сиз билан биргаликда ушбу хайрли ишни амалга ошириш учун барча зарур ҳаракатларни қилишга тайёр”, - деб таъкидлайди Э.Раҳмон.

Эслатиб ўтамизки, 29 мартда Ўзбекистонда мамлакат президенти сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон МСКнинг бошланғич маълумотларига кўра сайловларда 90% ошиқ овоз олган Ислом Каримов ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: