Тожикистон Республикаси делегацияси Тошкентга келади

Дата: 13:35, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 5-феврал куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://jahonnamo.tj/en/politics/32993-deputy-pm-azim-ibrohim-hungarian-ambassador-andras-baranyi-discussed-the-issues-of-bilateral-mutually-beneficial-cooperation.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: