Тожикистон ССП вакиллари Тошкентда саноат моллари кўргазмасини ўтказиш масаласини келишмоқдалар

Дата: 14:45, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Тожикистон Савдо саноат паратаси (ССП) вакиллари Тошкентда саноат моллари кўргазмасини ўтказиш масаласини келишмоқдалар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Бугун Тожикистон Савдо саноат палатаси раҳбари Шариф Саид ва Сўғд вилояти ССП бош директори Фирдавс Шарифзодалар Ўзбекистон пойтахтига ўзбек томони билан биргаликда сентябрга белгиланган Тожикистон саноат моллари кўргазмасининг ўтказилиш санасига аниқлик киритиш мақсадида етиб келишади”, - дея маълум қилишди журналистларга ТР ҳукуматида.

Олдинроқ ТР саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода ушбу кўргазмага тайёргарлик ишлари бошланганлигини маълум қилган эди. Тожикистон тарафидан кўргазма иштирокчилари рўйхати тайёрланган. Унга мувофиқ, Тожикистоннинг 64 саноат корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этадилар. Улар орасида машинасозлик, тоғ-кон, алюминий тармоқлари, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати вакилари бор.

Эслатиб ўтамизки, Душанбе ва Тошкентда икки мамлакат саноат кўргазмаларини ўтказишга доир келишув жорий йил бошида имзоланган эди.

Тожикистонда Ўзбекистон саноат молларининг кўргазмаси 17-20 апрелда бўлиб ўтган эди. Унда 160 ортиқ ўзбек ширкатлари ўз товарларини намойиш қилишган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: