Тожикистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Тожикистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Ўтган шанба куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сироджиддин Аслов Ўзбекистоннинг ТР элчиси Шоқосим Шоисламовни қабул қилди. Томонлар учрашувда иккитарафлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар”, - дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ахборот департаменти хабарида.
Кузатувчиларнинг фикрига кўра, учрашув мавзуси Душанбе-Тошкент ўртасидаги 25 йилдан бери тўхтаб ётган учишларни қайта тиклаш масаласи бўлган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўрамизки, бу йўналишдаги илк учиш жорий йил 20 февралда бўлиши керак эди. “Сомон Эйр” авиакомпанисининг самолёти 26 йўловчи билан Тошкентга учишга тайёр эди. Аммо тожик томони баёнотига кўра, учиш ўзбек тарафи айби билан амалга оширилмади.
Аммо Ўзбекистон авиация ҳукумати бунга зарур хужжатларни ўз вақтида тақдим этмаган Тожикистонни айбдор қилиб кўрсатди.
Кейинчалик “Сомон Эйр” авиакомпаниси вакиллари авиарейс уларнинг айбига кўра амалга ошмаганини тан олиб, Тошкентдан расман кечирим сўради. Шунингдек, рейнининг амалга ошмаганига сабабчи бўлган авиакомпания тижорат директора Алишер Рустамов ва бошқалар ишдан олинди.
Кейинроқ эса “Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ “Сомон Эйр” авиакомпанияси ушбу йўналишдаги учишни яна жадвалга киритгани ҳақида хабар қилди.